Йигирмадан ортиқ ноқонуний муҳожир БААга бетон қориш машинасида кириб боришга уринди
Бирлашган Араб Амирликларига бетон қориш машинасида киришга уринган 22 нафар ноқонуний муҳожир полиция томонидан тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда «The National» газетасига таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.
Транспорт ҳайдовчиси Ўмон билан чегарадаги «Ҳотам» постида тўхтатиб текширилганда, бетон қоргич ичида 21 нафар осиёлик ноқонуний муҳожир ва бир нафар африкалик аёл бўлган.
Шаржа амирлиги полицияси ҳодиса юзасидан тергов олиб бораётганини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter