Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яшнободда юк поездининг иккита вагони рельсдан чиқиб кетди

Яшнободда юк поездининг иккита вагони рельсдан чиқиб кетди

Фото: «iibb.uz»

Кеча, 21 сентябрь куни соат 11:35 да Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги «Олтин тегирмон» юк бекатида юк поездининг иккита вагони (дон ташувчи цистерналар) рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Воқеадан одамлар жабрлангани йўқ. Фақат рельсдан чиқиб кетган вагонлар атрофдаги тўсиқ ва деворни қисман бузган.

Фото: «iibb.uz»

Воқеа жойида ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси, ФВВ, ҳокимлик ва Тошкент шаҳар ИИББ вакиллари иш олиб боришяпти. Ҳодиса сабаблари ва зиён қиймати аниқланмоқда.


P.S. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 21 сентябрь куни Фарғона йўли кўчасидан ўтган «Ҳамза» темир йўл бекатининг қўшимча йўлида турган тепловози бўлмаган 5 дона юк вагони қаровсиз қолдирилиши ҳамда вагон ғилдираклари остига қўйилган ғилдиракларни ушлаб турувчи мослама тўлиқ қотирилмаганлиги сабабли, иккита бўш юк вагонлари юриб кетиб, темир йўл изидан чиқиб кетган ва Фарғона йўли 7-тор кўчасидаги уйнинг деворига бориб урилган.

Суриштирув ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг