Японияга «шафқатсиз» тўфон яқинлашяпти
Якшанба куни Японияга иккита тайфун — «Миринаэ» (корейс тилидан — «Сомон йўли») ва «Лупит» (филиппин тилидан — «шафқатсиз») яқин келади, деб хабар берди мамлакат Бош метеорология бошқармаси.
Японияда 10-рақам билан белгиланган «Миринаэ» тўфони якшанба куни эрталаб Япониянинг шарқий қирғоқларига яқинлашади ва тушдан кейин Токио ва Чиба префектураси яқинидан ўтади, шундан кейин у шимоли-шарққа кетади. Якшанба куни эрталаб тайфун марказидаги босим 985 гектопаскални ташкил этади, марказда шамол тезлиги сониясига 23, кучайганда эса 35 метрга етади.
Японияда тўққиз рақами берилган «Лупит» тўфони жанубдан яқинлашмоқда ва якшанба куни кечқурун Кюсю ороли яқинида бўлади. Ҳозирги вақтда тайфун марказидаги босим 994 гектопаскални, марказдаги шамол тезлиги сониясига 20 метрни, кучайганда 30 метрни ташкил этмоқда. Тайфун Япониянинг бутун жануби-ғарбий қисмини — жануби-шарқий Тинч океани соҳилидан тортиб мамлакат жануби-ғарбий ва ғарбидаги Япон денгизи соҳилигача етиб бориши мумкин.
Ҳозирда 2020 йилги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтаётган Япония пойтахти Токиога «Непартак» тайфуни яқинлашаётгани ҳақида хабар берилганди. Ўшанда Олимпиада ташкилий қўмитаси яқинлашиб келаётган тайфун туфайли мусобақалар жадвали ўзгартирилиши мумкинлигини эълон қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter