Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда 125 кишини олиб кетаётган катер кит билан тўқнашди

Японияда 125 кишини олиб кетаётган катер кит билан тўқнашди

Фото: «Mainichi.jp»

Япон денгизида, Ниигата префектурасида йўловчи тез сузар катери йирик денгиз жонивори (бу китлиги тахмин қилинмоқда) билан тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида камида 87 киши жароҳат олган, улардан беш нафарининг аҳволи оғир, дейилмоқда.

«Гинга» катери Ниигата портидан Садо оролига йўл олганди. Кема бортида 121 нафар йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган.

Катер катта тезликда оролга яқинлашиб қолганида номаълум сув ости объектига урилиб кетган. Денгиз хавфсизлик хизмати кит билан тўқнашув содир бўлганини эҳтимолда тутмоқда. Оқибатда катернинг қуйруқ қисмида 15 сантиметрли ёриқ пайдо бўлган, сув ости қанотлари шикастланган, унинг бортидаги деярли ҳар бир йўловчи турли даражадаги жароҳатлар олган.

Ниигата ва Садо ороли ўртасида мунтазам қатновчи «Гинга» катери тезликни соатига 80 километргача чиқара олгани боис уни «сув самолёти» деб ҳам аташади, бортига 250 йўловчи сиғади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг