Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яккабоғда мудҳиш қотиллик: ИИБ бошлиғи вазиятни изоҳлади

Яккабоғда мудҳиш қотиллик: ИИБ бошлиғи вазиятни изоҳлади

18 июль куни Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани «Обод» маҳалласида пичоқбозлик содир бўлди.

Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи Шуҳрат Сотволдиевга кўра, тумандаги «Обод» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар М.Ж. ва Й.Н. бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст бўлиб қолгач, икковлон жанжаллашган.

Оқибат шу даражага бориб етадики, икковлон жиққамушт бўлиб қолгач, атрофдаги фуқаролар уларни ажратиб уйига жўнатиб юборишади.

Шу куни соат тахминан 21:00 ларда Й.Н. уйига келиб, ошхона пичоғини олиб, алам устида маҳалладоши М.Ж.нинг уйига боради. Ҳовлида юрган М.Ж. ҳеч нарсадан бехабар унга пешвоз чиққанда Й.Н. унинг танасининг дуч келган жойига бир неча марта пичоқ уради.

Ҳолат юзасидан Яккабоғ туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг