Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда аҳолининг йўлни тўсиб қўйгани ҳолати бўйича расмий маълумот берилди

Хоразмда аҳолининг йўлни тўсиб қўйгани ҳолати бўйича расмий маълумот берилди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда  Хоразм вилоятининг Боғот туманида бир гуруҳ шахслар йўлни тўсиб қўйгани айтилган видео тарқалди. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳукумат қарори билан газдан ажратилган маҳаллага газ баллонлари вақтида етказилган, фақат оқар сув муаммоси кўтарилган. «Тозабозор» маҳалласининг Олтинқум ва Қўнғирот кўчасидан оқиб ўтадиган Қўнғирот каналидаги сув чиқарадиган насос бузилиб қолгани учун экинларни суғориш муаммо бўлаётганидан аҳоли маҳалла раисига мурожаат қилган.

«Тозабозор»да ўрганишлар давомида ушбу ҳолат юзасидан МФЙ томонидан маълумотнома туман ҳокимлигига тақдим этилган. Қўнғирот каналидаги сув насосини таъмирлаш учун СИУ беркитилган.

МФЙ аҳолисига ичимлик суви, суюлтирилган газ вақтида берилмоқда ва оқар сувнинг тўлиқ етказиб бериш чоралари кўрилганини билдирамиз», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг