Хивадаги бозорда катта ёнғин: ФВВ баёнот билан чиқди
24 июль куни соат 17:42 да Хоразм вилояти Хива шаҳрида жойлашган «Хива буюм бозори» худудидаги кийим-кечак ҳамда озиқ-овқат дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра 12 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғинга 17:50 да етиб бориб, ёнғин ўраб олинган ва ҳозирда бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда, дейилади ФВВ маълумотида.
Вазият назоратга олинган.
Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан-жарохати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади. Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter