Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хавфли бурилишда даҳшатли ЙТҲ: қурбонлар бор (фото)

Хавфли бурилишда даҳшатли ЙТҲ: қурбонлар бор (фото)

2020 йил 22 сентябрь куни кечки соат олти яримларда Навоий вилояти Учқудуқ тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 281-282 километрлари оралиғида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

«Учқудуқ-Зарафшон» йўналишида 23 ёшли ҳайдовчи Н.Д. «Ласетти» русумли автомобилни бошқараётиб, йўлнинг хавфли бурилиш жойида қарама-қарши бўлакка ўтиб кетган. Натижада қаршисидан келаётган 23 ёшли ҳайдовчи Ж.Ж. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомобиль билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида «Нексия» русумли автомобиль йўловчилари — 57 ёшли Р.Д. воқеа жойида ва 24 ёшли С.М. шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этишган. Ушбу автомобиль ҳайдовчиси 23 ёшли Ж.Ж. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Маълумотларга кўра, 1997 йилда туғилган иккала ҳайдовчи ҳам хавфсизлик камарини тақмаган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Учқудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлнинг хавфли бурилиш жойларида йўл белгиларига амал қилишларини, тезлик меъёрини оширмасдан ҳаракатланишлари сўралади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг