Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро қидирувдаги икки ўзбекистонлик ушланди

Халқаро қидирувдаги икки ўзбекистонлик ушланди

Жорий йилнинг октябрь ойида Сеул шаҳрида (Жанубий Корея) Ўзбекистондаги Интерпол ММБ, Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ва Жанубий Кореянинг Интерпол ММБ ходимлари ҳамкорликда тезкор-қидирув тадбирлари ўтказди.

Натижада Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми, 168-моддаси 2-қисми билан белгиланган оғир жиноятларни содир этгани учун Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан халқаро миқёсда қидирувда бўлган 1991 йилда туғилган шахс қўлга олинган.

Олинган маълумотларга асосан, Сеулда катта миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этгани учун қидирувда бўлган яна бир Ўзбекистон фуқароси, 1957 йилда туғилган Ж.Н. қўлга олинган. 2016 йилда Ж.Н. фуқароларимиз ишончига кириб, алдов йўли билан Тошкент шаҳридан кўчмас мулк харидида ёрдам беришини ваъда қилиб, улардан олган пулларни мажбуриятларини бажармай ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Бугунги кунда музокаралар ва Ўзбекистондаги Интерполнинг ММБ ҳамда Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари туфайли қидирувдаги иккала шахс ҳам қўлга олиниб, Ўзбекистонга топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг