Водийда фожиа оқибатида 1 ёшли гўдак вафот этди
17 февраль куни фуқаро М.Д. «Matiz» русумли автомашинасини Аввал-Водил йўлининг 15 км.да бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувни йўқотиб йўл четидаги терак дарахтига урилиши оқибатида, автомашинада бўлган ҳайдовчининг 1 ёшли қизи тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Бундан ташқари, автомашина ҳайдовчиси, унинг турмуш ўртоғи ва қайнисинглиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter