Видео: Самарқандда қуюн «Обод қишлоқ» уйлари томларини учириб кетди
Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Тўрон МФЙ ҳудудидаги «Обод қишлоқ» дастури доирасида таъмирланган уйлар томини қуюн учириб юборди. Айтишларича, ҳодиса бугун, 16 август куни содир бўлган.
«Xabar.uz»га ҳодиса видеосини тақдим қилган фойдаланувчининг қайд этишича, ҳукуматимиз «Обод қишлоқ» дастури бўйича ҳудудларда аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида катта маблағ ажратмоқда. Аммо қурувчилар таъмирлаш ишларини сифатсиз амалга оширишгани сабабли шундай кўнгилсизликлар содир бўлмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter