Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазирлик уч вилоятдаги электр узилиши сабабини маълум қилди

Вазирлик уч вилоятдаги электр узилиши сабабини маълум қилди

Фото: «Xabar.uz»

Навоий, Жиззах ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилди. Энергетика вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.

Қайд этилишича, Навоий ва Жиззах вилоятларида кузатилаётган кучли шамол натижасида электр тармоқларида носозликлар юзага келган. Бунинг натижасида Жиззах вилоятининг  Фориш, Зафаробод ва Ш.Рашидов, Навоий вилоятининг Нурато, Томди ва Учқудуқ туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Шунингдек, Андижон вилоятининг Марҳамат, Булоқбоши ва Асака туманларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.

Бунинг натижасида ушбу туманларнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида фавқулодда узилишлар кузатилмоқда.

Махсус бригадалар томонидан носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда ва тез фурсат ичида ушбу ҳудудларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланиши айтилади.

Қўшимча қилинишича, Андижон вилоятидаги юқори кучланишли электр узатиш тармоғида юзага келган носозлик бертараф этилган.

«Айни пайтда ушбу вилоят ҳудудларининг электр таъминоти тўлиқ тикланди», дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг