Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Валютафуруш» тезкор ходимлардан қочиб, ўзини каналга ташлади

«Валютафуруш» тезкор ходимлардан қочиб, ўзини каналга ташлади

Фото: «Xabar.uz»

Қалбаки АҚШ долларини ўтказаётган «валютафуруш» қўлга тушмаслик учун ўзини каналга ташлади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Гап шундаки, фуқаро Б.К. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ж.М.га қалбаки 10 000 АҚШ долларини 6 880 АҚШ долларига сотишга келишади. Келишувга мувофиқ, у Олтинкўл туманидаги «Майрамхон» канали ёнида фуқаро Ж.М. билан учрашиб, унга қалбаки 7 900 АҚШ долларини беради. Қолган 2 100 АҚШ долларини бошқа чўнтагидан олаётиб, тадбир ўтказилаётганлигини сезиб қолади. Дарҳол қочишга тушган Б.К. ўзини «Майрамхон» каналига ташлайди. Бироқ ҳаракатларидан наф чиқмайди: у Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва вилоят ДХХ тезкор ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланади.

Ҳозирда Б.К. ва бошқаларга нисбатан (Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан) жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг