Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Uzbekistan Airways» АЖ Киевга парвозларни бекор қилди

«Uzbekistan Airways» АЖ Киевга парвозларни бекор қилди

Украина ҳаво ҳудуди йўловчи ҳаво кемалари қатновлари учун ёпилиши муносабати билан, HY-3731/3732 Тошкент-Киев-Тошкент мунтазам қатновлари 2022 йилнинг 27 февраль ва 2 март кунлари режалаштирилган парвозлари бекор қилинади.

«Бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки парвозлар қайта тикланганидан кейин бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар.

«Uzbekistan Airways» АЖ йўловчиларни жадвалдаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида қўшимча равишда хабардор қилади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси мурожаат билан чиққанди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг