Самарқандда газ исидан чуқур уйқу ҳолатига тушган йигит қутқарилди
Жорий йилнинг 23 март куни Самарқанд вилояти ФВБ қутқарув хизмати «1050» телефон рақамига Самарқанд шаҳрида яшовчи Т.Х. томонидан мурожаат бўлди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
Фуқаронинг билдиришича, уйининг эшиги қулфланиб қолган, шунингдек, уй ичида 18 ёшли ўғли жавоб бермаган, ёниқ ҳолда қолган газ плитасига эса чой қўйилган бўлган.
ФВБ ходимлари темир эшикни очишганда, хонадон ичидан ўсмир чуқур уйқу ҳолатида топилган. Газ плитасидан чиққан газ исининг бутун хонадон бўйлаб тарқалганлигини аниқлаган қутқарувчилар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилган. Қутқарувчи алпинистлар, табиий газ тўпланаётган хонадон ичидан ўсмирни ўз вақтида олиб чиқишга улгуришган.
Маълум қилинишича, ҳозир йигитнинг аҳволи қониқарли.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан газ воситаларидан фойдаланганда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни эслатиб ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter