Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ургутда радиатор суви қайнаб кетган «Газель» жарликка тушиб кетди

Ургутда радиатор суви қайнаб кетган «Газель» жарликка тушиб кетди

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ

2021 йил 2 июнь куни соат 10:00 ларда Ургут тумани Омонқўтон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1031-км.да ҳаракатланиб келаётган «Газель» русумли автомашинанинг радиатор суви қайнаб, тик баландликда тўхтаган.

Ҳайдовчи автомашинани қўл тормозига қўйиб, сувга тушган вақтида, автомашина ҳаракатланиб, жарликка тушиб кетган.

Ҳодиса натижасида автомашинага моддий зарар етган. Жароҳат олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг