Урганчда ёнғин. Уч нафар вояга етмаган бола қутқарилди
Кеча тунда Урганч шаҳри Маҳтумқули кўчасидаги хонадонлардан бирида катта ёнғин содир бўлди.
Оловни бартараф қилиш мақсадида Хоразм вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг 3 та бўлинмаси сафарбар қилинган. Бўлинма воқеа жойига 6 дақиқада етиб борган ва бир соат мобайнида офатни бартараф этишга муваффақ бўлган.
Ёнғин оқибатида хонадоннинг катта қисми ва «Дамас» автомашинасига жиддий зарар етган. Ҳодисанинг келиб чиқишига электр симидаги қисқа туташув сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.
Воқеа жойига Хоразм вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахассислари ҳам тезда етиб келган ва ичкарида қолиб кетган 3 нафар вояга етмаган болаларни қутқариш чораларини кўришган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter