Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Урганчда 8 киши «Кобальт»  ҳайдовчисини пичоқлаб кетди

Урганчда 8 киши «Кобальт»  ҳайдовчисини пичоқлаб кетди

Скриншот.

Ижтимоий тармоқларда Урганчда 8 нафар шахс «Кобальт»  ҳайдовчисини пичоқлаб кетгани ва жабрланувчи воқеа жойида вафот этганлиги ҳақида видеоёзув тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизмати ҳодиса юзасидан баёнот берди. 

Айтилишича, видеоёзувда акс этилган ҳолат бўйича 2 июнь куни жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Хоразм вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида 1 нафар шахсга Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан айб эълон қилиниб, «қамоққа олиш»  эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қолган 7 нафар шахсга Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан айб эълон қилиниб, 1 нафарига «қамоққа олиш» ва 6 нафарига «муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат» эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Оҳангарондаги аянчли воқеа кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг