Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Университетнинг бошқарма бошлиғи «тузоқ»қа тушди

Университетнинг бошқарма бошлиғи «тузоқ»қа тушди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Амударё туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Ф.Ю. фуқаро С.О.ни «Бердақ» номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг «Жисмоний маданият» факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда ушбу университетнинг ўқув услубий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Б.Д. фуқаро Ф.Ю.дан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Амударё туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган яна бир тезкор тадбирда фуқаро Ш.Е. ва Нукус тиббиёт техникуми ички назорат бўлими инспектори Д.Н. фуқаролар Ш.К., И.Ю. ва О.С.ни ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 12 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг