Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Учтeпадаги портлаш ҳудудидан учинчи қурбоннинг жасади топилди

Учтeпадаги портлаш ҳудудидан учинчи қурбоннинг жасади топилди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Жорий йилнинг 14 март куни соат 11:40ларда Тошкент шаҳри, Учтепа тумани «Чўпон ота» МФЙ ҳудудида жойлашган «Аксава» МЧЖга қарашли икки қаватли автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчаси 2 та боксининг деразаси, деворлари қисман қулаш содир бўлгани ва бунга кислород ёки газ баллонининг портлаши сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги маълум қилинганди.

ФВВнинг дастлабки маълумотида портлаш оқибатида 1 нафар фуқаро воқеа жойида ва яна бири касалхонада вафот этгани, шунингдек, 4 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохоналарга ётқизилгани хабар қилинганди.

Портлашдан автосервис биносининг бир қисми қулаб тушган. ФВВнинг қўшимча маълумот беришича, ҳодиса жойида фавқулодда қутқарув хизматлари ва бошқа тузилмалар вакиллари ишламоқда. Бинонинг қулаган қисмларини тозалаш жараёнида соат 20:00 атрофида учинчи қурбонинг жасади топилди.

Ҳозирда фавқулодда вазиятнинг сабабларини аниқлаш бўйича тергов чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг