Учқўрғонда нохуш ЙТҲ содир бўлди

Иллюстратив фото.
30 июль куни Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро «Матиз» автомашинасини бошқариб кетаётган вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, унга қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган велосипедчини уриб юборган.
Натижада велосипедчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Бироқ, кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, у вафот этган.
Ҳозирда ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter