Учкўприкда фуқаро ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ушланди
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида шу йил 6 декабрь куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Каттақашқар қишлоғи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, велосипедда кетаётган шу қишлоқда яшаган О.А.ни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган, деб хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Натижада О.А. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Учкўприк туманида яшовчи О.Х. ўз бошқарувидаги «ГАЗ-53» русумли юк автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter