Турмуш ўртоғи қамалиб, бир ойлик чақалоғи билан қолган аёл тақдири
Бир ойлик чақалоғи билан қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Ўзбекистонлик фуқаро О.Ж. жорий йилнинг май ойида ишлаш мақсадида Россия Федерациясига турмуш ўртоғининг ёнига борган ҳамда июн ойида қиз фарзандли бўлган.
Бироқ номаълум сабабларга кўра О.Ж.нинг умр йўлдоши ҳибсга олинган. Бир ойлик чақалоғи билан оғир молиявий аҳволга тушиб қолган аёл агентликнинг Екатеринбургдаги вакиллигига мурожаат қилган.
Ҳолат ўрганилиб, юртдошимиз Екатеринбург халқаро аэропорти орқали Тошкентга қайтарилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter