Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда мотоцикл уриб кетган ўзбек халқ артисти бўлган

Туркияда мотоцикл уриб кетган ўзбек халқ артисти бўлган

18 июль куни Анталияда Ўзбекистон фуқароси йўлни кесиб ўтаётганда мотоцикл уриб кетгани  ва у воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълум бўлишича, вафот этган фуқаро Ўзбекистон халқ артисти, дирижер, Давлат консерваторияси профессори Зоҳид  Ҳақназаров бўлган.

Марҳумнинг оила аъзолари маълум қилишича, дафн маросими кеча, 21 июль куни бўлиб ўтган.

«Xabar uz» ахборот-таҳлилий портали санъаткорнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг