Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда икки ўзбекнинг жанжали фожиали якун топди

Туркияда икки ўзбекнинг жанжали фожиали якун топди

Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси 2020 йил 12 декабр куни Истанбулнинг Чаталжа туманида юзага келган ўзаро жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси Х.Х. (1986 йилда туғилган) жароҳат олиб, вафот этганини маълум қилди.

Ушбу жиноятни содир қилишда гумонланиб, Ўзбекистон фуқароси Д.Х. (1993 йилда туғилган) қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

«Бош консулхона ушбу ҳолатни назоратга олди, марҳумнинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан алоқада бўлиб турибди. Марҳумнинг жасадини 16 декабр куни Ватанга юбориш режалаштирилган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарур ҳолатларда Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +90 212-323-20-36, +90 212-323-20-37», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг