Тойлоқда тўққиз кишини чув туширган иш юритувчи қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда «Л.З» фермер хўжалиги иш юритувчиси А.Т. 9 нафар фуқарога хўжаликнинг жами 54 сотих суғориладиган ер майдонини эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи қарор чиқартириб беришга ишонтириб, 46,5 млн сўмга сотиб юборганлиги, шунингдек, фуқаро Т.А. ўзбошимчалик билан эгалланган 6 сотих ер майдонида уй учун пойдевор қурганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 229-1-моддаси (ер участкаларини ўз бошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter