Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўйдан кейинги пичоқбозлик

Тўйдан кейинги пичоқбозлик

2021 йил 30 июль куни Шаҳрисабз шаҳрида тўйдан маст бўлиб қайтган фуқаролардан бири кўчада бегоналар билан жанжал қилди. Жанжал оқибати пичоқбозлик билан тугади.

Ҳолат юзасидан маълумот эълон қилган Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармасига кўра, «Зингирон» маҳалласида яшовчи И.З. қариндоши, Шаҳрисабз шаҳар «Чоштепа» маҳалласида яшовчи Н.Б. билан тўйга боради. Тўйдан «яхшигина қизиб» чиққан қариндошлар соат 23:30ларда савдо дўконига кириб сув олиб чиқиб, дўкон олдида турган Шаҳрисабз шаҳар «Чоштепа» маҳалласида яшовчи М.У. ва Шаҳрисабз тумани Чуқун қишлоғида яшовчи А.Ш. билан ўзаро жанжаллашиб қолишган.

Натижада жанжал вақтида М.У. ёнида бўлган пичоқни И.З.нинг чап кўкрак соҳасига бир маротаба санчиб олган. И.З. тан жароҳати олиб, шифохонага тушган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг