Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги тунги клубда жанжал: қурбон ҳам бор

Тошкентдаги тунги клубда жанжал: қурбон ҳам бор

28 октябрь куни тахминан соат 21:00ларда 24 ёшли ва 30 ёшли икки фуқаро Чилонзор туманида жойлашган “Уголок” кафесида кечги таом билан спиртли ичимлик истеъмол қилишган.

Шу вақт мобайнида улардан бири мастликда шўхлиқ қилишган ва кафе қўриқчиларининг эътирозига сабабчи бўлган. Натижада ўртада низо келиб чиққан.

Сўнг, улар келишиб олиш учун кафедан ташқарига чиқиб, муштлашишган. Муштлашув оқибатида мижозлардан бири жароҳат олган. У шериги билан таксига чиққан, бироқ ҳеч қанча юрмасдан, ўртоғининг мазаси бўлмаётгани учун автомобилдан тушган.

Чилонзор туманига қарашли “тез ёрдам” ходимлари Мурод А.ни тасодифан кўриб қолиб, касалхонага олиб кетаётган вақтда у вафот этган.

Фуқаронинг ўлими бўйича олинган дастлабки суд тиббий ташхисига кўра, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги ва спиртли ичимликдан заҳарланиш ҳолатлари аниқланган ва ҳеч қандай тан жароҳати аломатлари йўқлиги тўғрисида маълумот берилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат Чилонзор тумани прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Чилонзор тумани ИИО ФМБ кафе қўриқчиларига нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми “б” банди бўйича жиноий иш қўзғатган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг