Тошкентдаги пичоқбозлик ҳақида ИИББ расмий маълумот берди
Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида оммавий пичоқбозлик бўлганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ бу хабар ҳақиқатдан йироқ эканинин қайд этиб, текширув жараёнида қуйидагилар аниқланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 ноябрь куни тахминан соат 20.00 ларда 1988 йилда туғилган Х.Қ. ва 1993 йилда туғилган А.Н. ўртасида қарз масаласида ўзаро келишмовчилик бўлганлиги сабабли Чилонзор туманининг 20-мавзесида гаплашиб олиш учун учрашишган.
Орада низо келиб чиққанлиги сабабли Х.Қ. томонидан А.Н.га ўткир тиғли жисм билан бир маротаба жароҳат етказилган, натижада А.Н. «Кўкрак қафаси чап томонлама кесилган, санчилган» жароҳати билан тез-тиббий ёрдам муассасасига олиб борилган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамдан сўнг А.Н. шу куннинг ўзида ҳеч кимга даъвоси йўқлигини маълум қилиб, шифохонадан чиқиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади ИИББ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter