Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги дўкондан бир ярим ойда 42 млн. сўмлик сариёғ ўғирланди

Тошкентдаги дўкондан бир ярим ойда 42 млн. сўмлик сариёғ ўғирланди

Фото: ИИББ матбуот хизмати.

Чилонзор тумани ИИО ФМБга 1 декабрь куни мурожаат келиб тушган.

Унда маълум бўлишича, жорий йилнинг 15 октябрдан 30 ноябрь кунигача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс, шу тумандаги дўконларнинг биридан жами 42.320.000 сўмлик сарёғни ўғирлаб кетганлиги маълум бўлган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган ҳамда дўконга ҳаридор сифатида келиб юрган 33 ёшли Яшнар Ю. аниқланиб, қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг