Тошкентда юк машинаси янги кўприкда ЙТҲга учради, йўл ёпилди
Бугун, 20 сентябрь куни тахминан соат 10:30ларда Яккасарой тумани КХАЙ кўчасидаги кўприк устида ҳайдовчи, 1975 йилда туғилган В.А. бошқарувидаги «HOWO ZZ3» русумли юк машинаси бошқарувини йўқотиб, ағдарилган.
Натижада ҳайдовчи В.А. «чап қўл тирсак соҳаси эзилиб йиртилган жароҳати» билан касалхонага олиб борилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Ушбу ЙТҲ сабаб Қушбеги кўприги айланма йўлининг бир қисми (Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтидан Сергели томонига йўналган қисми) 24 сентябрь соат 00:00 га қадар ёпилди, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter