Тошкентда яланғоч юрган эркак қотилликка қўл урди
Жорий йилнинг август ойида ижтимоий тармоқларда Тошкентда 31 ёшли эркак яланғоч ҳолда кўчада гул кўтариб юргани акс этган видео тарқалганди.
UzNews.uzнинг Олий суд матбуот хизматига таяниб хабар беришича, ушбу воқеадан сўнг қариндошларининг кўрсатмаси билан Т.А. руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган. Орадан бир неча кун ўтгач, у Наманган шаҳридаги танишиникига қочиб кетган. Таниши эса уни вақтинча паррандачилик фермасига ишга жойлаштирган.
13 август куни тахминан соат 02:00 ларда Т.А. ва паррандачилик фермаси қоровули 65 ёшли А.У. ўртасида жанжал келиб чиққан. Ўзаро жанжал чоғида А.У. Т.А.ни ҳақорат қилган, шу сабабли 31 ёшли эркак қоровулга бир неча марта пичоқ урган. Кекса одам ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳатлари туфайли вафот этган.
Декабрь ойи бошида суд мажлиси бўлиб, унда 31 ёшли Т.А.ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топилди. Аммо, Т.А. жиноятни ақли норасо ҳолатда содир этгани сабабли мажбурий даволанишга жўнатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter