Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда тўрт киши банкоматдаги 396 миллион сўмни ўғирлади

Тошкентда тўрт киши банкоматдаги 396 миллион сўмни ўғирлади

Иллюстратив фото.

Фото: Xabar.uz

Олмазор тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 9 октябрдан 10 октябрга ўтар кечаси номаълум шахслар банкларнинг бирининг банкоматини очганлар.

Сўнгра ундан ичида 396.300.000 сўм бўлган 3 та қутини олиб кетишган. Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида гумонланувчилар – 25 ёшли Aбдусамад A., 28 ёшли Муроджон A., 26 ёшли Улуғбек A. ва 25 ёшли Музаффар М.лар қўлга олиндилар. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг