Тошкентда қизи жанжал қилгани учун она жаримага тортилди
Пойтахтда 17 ёшли ўқувчи қизлар ўртасида жанжал юзага келгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ҳолат Юнусобод туман ҳокимлиги қошидаги комиссия томонидан кўриб чиқилган.
Қайд этилишича, туман ҳокимлиги қошидаги Вояга етмаганлар комиссиясига Шаҳризода Я. онаси билан чақиртирилган.
Юз берган ҳодиса батафсил ўрганилиб, Шаҳризода Я.нинг онасига нисбатан МЖтКнинг 47-моддасига (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима) кўра чора кўрилиши айтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter