Тошкентда қизлар жанжали акс этган видео тарқалди
Ижтимоий тармоқларда бир нечта қизларнинг ўзаро жанжали акс этган видео тарқалмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган текширув натижасида қуйидагилар аниқланган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 сентябр куни соат тахминан 17.30ларда вояга етмаган, 2004 йилда туғилган Шаҳризода Я. танишлари билан Чилонзор туманидаги «Бунёдкор» стадиони олдидаги автотураргоҳда учрашиб, 2004 йилда туғилган Рухшона Б. уни ижтимоий тармоқлар орқали ҳақорат қилгани учун муносабатларни ҳал қилиб олмоқчи бўлган.
Оғзаки тортишув ўзаро жанжалга айланиб кетган ва Шаҳризода Я. таниши Рухшона Б.ни урган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилинади.
«Ҳурматли ота-оналар! Сўнгги кунларда вояга етмаганлар кўчада учрашиб, муносабатларни ҳал қилиб олмоқчи бўлаётганлиги, бундай можаролар жанжалга айланиб кетаётганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Фарзанд тарбиясига ота-она ёки унинг ўрнини босувчи шахслар масъул эканлигини унутманг. Агарда сиз, вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларингизни бажармасангиз Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилишингиз мумкин», дейилади ИИББ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter