Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда Matiz пиёдани уриб юборди

Тошкентда Matiz пиёдани уриб юборди

Фото: ИИББ

Matiz ҳайдовчиси йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди.

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, 24 ноябрь куни тахминан соат 00:40да пойтахтнинг Сергели туманидаги Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида ЙТҲ содир бўлган.

23 ёшли Matiz ҳайдовчиси Д.И. йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган 39 ёшли пиёда К.Ш.ни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган, аммо шифокорларнинг ёрдамига қарамасдан, вафот этган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 10  ой ичида 7681 та йўл транспорт ҳодисаси қайд этилган. Бунинг оқибатида 1964 нафар киши вафот этган, 6886 нафар инсон тан жароҳати олган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг