Тошкентда ўқувчиларнинг жанжалига расмий изоҳ берилди
![Тошкентда ўқувчиларнинг жанжалига расмий изоҳ берилди](https://static.xabaruz.com/crop/2/8/720_460_95_2814112833.jpg)
Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалганди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат бўйича муносабат билдирган.
Айтилишича, кеча, 15 апрель куни тахминан соат 15.00 ларда Миробод туманида 14 ёшли И.Б. тенгдоши Д.Н.(жабрланувчи)га қўнғироқ қилиб, ўзаро жанжаллашиб қолишган.
И.Б. мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида вояга етмаган Д.Н. билан Юксалиш маҳалласида учрашишган ва жанжаллашиб кетишган. Натижада Д.Н.га тан жароҳати етказилган.
Ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган ва ота-оналар МЖтКнинг 47-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter