Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Нексия» юк машинаси тагига кириб кетди

Тошкентда «Нексия» юк машинаси тагига кириб кетди

Бугун, 3 октябр куни соат 10:30 ларда Яшнобод тумани Оҳангарон кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Nexia 1 русумли автомашинаси ҳайдовчиси бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «Газел» русумли юк машинасининг орқа қисмига урилиб аварияга учради.

ЙТҲ натижасида Nexia 1 ҳайдовчиси ва йўловчиси тан жароҳат олган ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда улар шифокорлар назоратида.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ  ҳамда ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг