Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «мойкачи»ни ушлаш учун қурол ишлатилди

Тошкентда «мойкачи»ни ушлаш учун қурол ишлатилди

Фото: ИИББ

Бугун, 3 июль куни тахминан соат 07.40 ларда Миробод тумани, Қўйлиқ – 4 мавзесида жойлашган автомобиль ювиш шохобчаларининг биридан, шу ерда ишловчи 1998 йилда туғилган М.Абдураҳимов, 1995 йилда туғилган Дилмурод К. га тегишли «GENTRA» русумли, давлат рақам белгиси 01 Y 758 BC бўлган автомашинани олиб қочган.

Транспорт воситасини олиб қочган шахсни ушлаш мақсадида Тошкент шаҳрида махсус режа амалга оширилган.

Гумонланувчи йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, транспорт воситасини катта тезликда бошқарган ва светофорнинг тақиқловчи чироғига ҳамда йўл-патруль хизмати инспекторларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабларига бўйсунмаган.

Олинган маълумотга асосан транспорт воситаси Махтумқули кўчаси бўйлаб Мирзо Улуғбек кўчасидан «Янги Ўзбекистон боғи» томонга ҳаракатланиб кетаётганлиги аниқланган.

Соат 09.45 ларда Махтумқули кўчасидаги чорраҳада Тошкент шаҳар ИИББЙҲХБ инспекторлари томонидан йўл тўсилиб, олиб қочилган транспорт воситасини тўхтатиш чоралари кўрилган.

Бироқ гумонланувчи ЙПХ инспекторларининг қонуний талабларига бўйсунмай, тўхташдан бош тортган ҳамда транспорт воситасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириб, йўлда қарама-қарши ҳаракатланган. Натижада 3 та автомашинага қасддан техник шикаст етказиб, ички ишлар органи ходимларининг ҳаётига хавф туғдирган ҳолда транспорт воситасини ИИО ходимлари тарафга бошқаришда давом этган.

Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, автомашинани олиб қочган шахс Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ушланган.

Жиноят содир этган шахсни ушлаш жараёнида бошқа оғирроқ оқибатларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида ИИО ходимлари ўзларига бириктирилган ўқотар қуролни қўллаганлар. Қуролни қўллаш жараёнида ҳеч кимга шикаст етмаган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда, дейилади пойтахт ИИББ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг