Тошкентдаги аянчли аварияда пиёда ҳалок бўлди
![Тошкентдаги аянчли аварияда пиёда ҳалок бўлди](https://static.xabaruz.com/crop/1/8/720_460_95_1818678764.jpg)
Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасиди бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 20 май куни соат 21:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Юзробод кўчаси 4-уй қаршисида 1989 йилда туғилган (эркак) П.М. Матиз русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, ёши 35-40 атрофида рус миллатига мансуб пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter