Тошкентда маст ва ҳужжатлари йўқ ҳайдовчи оғир ЙТҲга учради

2021 йил 24 май куни тахминан соат 00:15 ларда Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишмасида 1989 й.т. Шохрух Ш. «Epica» русумли автомобилда маст ҳолатда ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси ағдарилиб кетган.
«Воқеа жойида ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспортни бошқариш ҳуқуқини берувчи бошқа ҳужжатлар аниқланмаган, ҳозирда уларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовчиси, шунингдек унинг йўловчилари – 1990 й.т. Сардор Н. ва 1988 й.т. Санжар Р. турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига жойлаштирилишган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда», дейилади ИИББ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter