Тошкентда ИИБ ходими ва фуқаро ўртасида жанжал содир бўлди
Тошкентда 23 апрель куни Ички ишлар бошқармаси ходими ва фуқаро ўртасида жанжал юз берди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, шу куни тахминан соат тахминан 21.00 да Бектемир туманида Тошкент шаҳар ИИББ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси сафдор ходими Н.Ш. билан фуқаро Ж.С. ўзаро гап талашиб оғзаки тортишган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан хизмат текшируви тайинланган, якуни бўйича қонуний чора кўрилади», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter