Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда BMW ва 9 автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди (фото)

Тошкентда BMW ва 9 автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди (фото)

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Юнусобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасининг интернетда тарқалган видеолари юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, 2020 йил 6 ноябрь куни соат 21:30 ларда Юнусобод туманидан Амир Темур кўчасида 31 ёшли У.Р. бошқарувидаги Nexia-3 18 ёшли Д.Х.га тегишли BМWга урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

BMW ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, 36 ёшли У.М.га тегишли Captiva, 34 ёшли У.Ё.га қарашли KIA Cаrnival, шунингдек, Spark, Matiz, яна 2 та Captiva, Cobalt, Malibu каби транспорт воситаларига шикаст етказган.

ЙТҲ оқибатида BMW ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб, шифохонага мурожаат қилган.

Ҳодисанинг тахминий сабабларидан бири сифатида Nexia-3нинг қайрилиб олишга урингани ва асосий йўлдан келаётган BMга халақит бергани айтилмоқда. Вазият юзасидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг