BMW носозлик сабаб юз минглаб автомобилларини чақириб олади
Германиянинг BMW автомобиль ишлаб чиқарувчиси хавфсизлик ёстиқчалари носозлиги сабабли АҚШдаги 390 мингдан ортиқ автомобилини чақириб олади. Бу ҳақда Reuters агентлиги АҚШ Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига асосланиб хабар берди.
«АҚШ автомобиль хавфсизлиги регулятори газ генераторининг портлаши натижасида ўткир металл парчалари ҳайдовчи ёки автомобилнинг бошқа йўловчиларига тегиб, ҳаёт учун хавфли бўлмаган жароҳатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади», — дейилади ҳисоботда.
Аввал Takata компаниясининг 100 миллион автомобилда носоз хавфсизлик ёстиқчалари аниқланган. Муаммо газ генераторида бўлади, у вақт ўтиши билан ёриқлар билан қопланади. Шу сабабли, бахтсиз ҳодиса пайтида ҳаво ёстиғи автомобилнинг ички қисмига жуда кўп металл парчаларини ташлаши мумкин. Кенг кўламли чақириб олиш кампанияси Япониянинг Takata компаниясини банкротликка олиб келди.
2009 йилдан буён бутун дунё бўйлаб Takata компаниясининг носоз ёстиқлари туфайли 30 дан ортиқ ўлим ҳолатлари аниқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter