Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда аёлларга ножўя ҳаракат қилган таксичига чора кўриладиган бўлди

Тошкентда аёлларга ножўя ҳаракат қилган таксичига чора кўриладиган бўлди

Фото: Xabar.uz

«Nemolchi.uz» интернет-манбасида уч нафар аёлларга шилқимлик қилган такси ҳайдовчисига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилмаётгани ҳақида хабар эълон қилинди. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

Маълум бўлишича, Matiz русумли автомобиль (давлат рақами 10 Y 518 СА) ҳайдовчиси – Ж.Т. томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилгани тўғрисида Тошкент шаҳар ИИББга ариза келиб тушмаган.

Идора ходимлари юқоридаги эълон муаллифи билан боғланиб, жабрланувчилар ҳақида маълумот олгандан сўнг, аёлларга ёзма равишда ички ишлар органларига мурожаат қилиш зарурлиги тушунтирилган.

Қайд этилишича, 2021 йил 17 сентябрь куни икки нафар жабрланувчилар – Э.М. ва Т.Й. Миробод тумани ИИО ФМБга мурожаат қилган. Учинчи қиз – М.С. ҳам яқин орада ариза ёзишга тайёрлигини билдирди.

Мазкур ҳолат бўйича тергов олди текширувлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг