Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда автобусга урилган Lacetti ҳайдовчиси вафот этди

Тошкентда автобусга урилган Lacetti ҳайдовчиси вафот этди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида Isuzu автобуси ва Lacetti тўқнашиши оқибатида бир киши вафот этди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 15 июн куни соат 08:30 ларда Султония кўчасида содир бўлган. И.С. (1978 йилда туғилган) бошқарувида бўлган Isuzu автобуси ҳамда И.М. (1991 йилда туғилган) бошқарувидаги Lacetti тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳатлари олган Lacetti ҳайдовчиси тиббий муассасага олиб борилган. Бироқ тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, вафот этган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг