Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда автобус ва енгил автомобиль ҳайдовчилари ўртасида жанжал юз берди

Тошкентда автобус ва енгил автомобиль ҳайдовчилари ўртасида жанжал юз берди

Ижтимоий тармоқларда «Авиасозлар» бекатида автобус ва енгил автотранспорт ҳайдовчилари ўзаро тортишаётгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, «Тошшаҳартрансхизмат» Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими ходимлари томонидан тезкор суриштирув ишлари ўтказилганда, мазкур ҳолат «5-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги, «SAZ LE-60» русумли 106-сонли автобус йўналиши ҳайдовчиси Т.Д. ҳамда лицензиясиз йўловчи ташиш билан шуғулланувчи енгил автотранспорт ҳайдовчилари томонидан содир этилгани аниқланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 106-сонли автобус ҳайдовчиси «Авиасозлар» бекатига етиб келганида бекат енгил автотранспорт воситалари билан тўлиқ банд қилингани сабабли йўловчиларни йўлнинг ҳаракат қисмида туширишга мажбур бўлинган.

Шу муносабат билан, бекатда ушбу қоидабузарликларни содир этаётган енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига белгиланган тартибда чора кўриш юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига мурожаат қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг