Тошкентда 564,1 млн сўмни «еб юборган» раҳбар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Маълум бўлишича, «I.C.» МЧЖ раҳбари М.А. МЧЖ таъсисчиси К.А. томонидан низом жамғармасини шакллантириш мақсадида кирим қилинган 564,1 млн сўм маблағини корхона таъсисчилари йиғилишини ўтказмасдан уларнинг розилигисиз банк филиалидан нақдлаштириб олиб, ўзлаштирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter