Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 18 ёшли йигитнинг маст ҳолда автомобиль бошқариши аянчли якун топди

Тошкентда 18 ёшли йигитнинг маст ҳолда автомобиль бошқариши аянчли якун топди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 20 август куни соат 23:00 ларда, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани Ш.Руставелли кўчасида ҳайдовчи 2002 й.т. Ш.А. «Ласетти» русумли транспорт воситасида маст ҳолда ҳаракатланаётиб, рул бошқарувини йўқотган ва йўлни ажратувчи бўлагида ёритиш чироқлари ўрнатилган темир симёғочга урилган.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ натижасида, ушбу автомобиль йўловчиси 19 ёшли И.Ш. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Автомобиль ҳайдовчиси 18 ёшли Ш.А. ва йўловчиси 19 ёшли Қ.К. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг