Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 12-қаватда жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлди

Тошкентда 12-қаватда жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлди

Бугун, 31 декабр куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманининг «Гулшанобод» маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг 12-қавати балкон қисмида (5 кв.метр жой) ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Воқеа жойига туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари етиб боришган ва ёнғин зудлик билан бартараф этилган.

Ҳозирда вазият туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан ҳам назоратга олинган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғин келиб чиқиш сабаби ҳозирда маълум эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг